Дунё бўйича артериал қон босимидан азият чекувчилар сонига ойдинлик киритилди
Сўнгги қирқ йил мобайнида, дунё бўйича юқори қон босимидан азият чекувчи инсонлар сони қарийб икки мартага ортиб, 1,1 млрд кишига етган. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда сўз юритилган.
Маълум қилинишича, унда 1975-2015 йиллар оралиғидаги тиббий қайдномалар ўрганилган. Олимлар келган хулосага кўра, авваллари гипертония бойларнинг касаллиги деб ҳисобланган бўлса, ҳозирда бу хасталикдан аҳолининг қашшоқ қатлами кўпроқ азият чекмоқда. Бу касаллик айниқса, Африка ва Жанубий Осиё мамлакатлари аҳолисида кўп учрамоқда. Шу билан бирга, юқори қон босими билан яшаётганларнинг деярли ярми Осиё ҳиссасига тўғри келади.
Тадқиқот натижасига кўра, Жанубий Корея, АҚШ ва Канада гипертония билан энг кам хасталанганлар сони бўйича етакчи давлатлар сифатида қайд этилган.
Бироқ, олимлар, юқори қон босими нима учун айнан қашшоқ мамлакатларда муаммога айлангани сабабини изоҳлаб бера олишмаган. Уларнинг тахмин қилишларича, гап аҳоли истеъмол қилаётган парҳез таомда бўлиши мумкин. Бой давлатлар фуқаролари кунлик истеъмолида мева-сабзавот маҳсулотларини кўпроқ тановул қилишади.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42