Жаҳон | 22:58 / 17.11.2016
8002
1 дақиқада ўқилади

АҚШ миллий разведкаси директори истеъфога чиқишга ариза берди

Фото: © AFP

АҚШ миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер АҚШ конгрессидаги йиғилишда  истеъфога чиқишга ариза берганини маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

"Мен кеча истеъфога чиқиш ҳақида ариза бердим", деб айтган Клэппер.

Клэппернинг айтишича, ҳозирда АҚШ унинг 50 йилдан кўпроқ фаолиятидаги "энг жиддий чақириқларга дуч келмоқда".

Бундан ташқари, Клэппернинг маълум қилишича, у ҳозирги лавозимида ишлашига яна 64 кун қолган. 

Йиғилишда иштирок этган Пентагон раҳбари биринчи ўринбосари Роберт Уорк АҚШ мудофаа вазирлигида Клэппернинг аризасини кўришгани, бироқ "уни йўқотиб қўйишганини" айтиб ҳазиллашган. "Биз, албатта, сизнинг қолишингизни истаймиз", деб айтган Уорк.

АҚШ миллий разведкаси директори лавозими 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин АҚШ махсус хизматлари фаолиятини катта кўламда ислоҳ қилиш доирасида яратилган эди.

 

Мавзуга оид