Нима учун Ҳиндистон йирик банкноталарни бекор қилмоқда?
Афтидан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди "Жайн назарияси"ни амалда синаб кўришга қарор қилган кўринади. Бу ойда Моди бошчилигидаги мамлакат ҳукумати туб пул ислоҳотини ўтказди ва юқори номиналли икки банкнотани муомаладан чиқариб ташлади. Мамлакат фуқароларига 30 декабрга қадар йирик пулларни банк ҳисобига қўйиш ёки нисбатан майда банкноталарга алмаштириш тавсия этилди. Financial Times шу ҳақида маълумот берди.
Ҳукумат ғоясига кўра, 500 ва 1000 рупийлик банкноталарни бекор қилиш порахўрлар ва солиқдан бўйин товловчиларни "сув юзасига" чиқариши керак. Бугунги кунга келиб, бу Модининг коррупция билан кураш доирасидаги энг агрессив қадамидир.
Бундан ташқари, бундай чора жисмоний активдан расмий молиявий активлар - олтин ва кўчмас мулкка ўтиш жараёнини тезлаштириши лозим. Kotak Institutional Equities маълумотларига кўра, бу йил уларнинг ҳиссасига аҳолининг 58 фоиз омонати тўғри келган, уч йил аввал эса бу кўрсаткич 68 фоизни ташкил қилган.
Аҳолининг жисмоний активларга бундай боғланиб қолганлигини қисман илдиз олган анъаналар ва инфляциядан доимий қўрқиб яшаш билан изоҳлаш мумкин. Бироқ шуниси ҳам муҳимки, олтин ва кўчмас мулк бозорларидаги битимларнинг улкан қисми нақд пуллар орқали амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, бу активлар - пул "шилиш"нинг қулай усули.
Ambit Holdings институционал бўлим бошлиғи Саураб Мукержининг айтишича, айнан шу сабабли Ҳиндистон ЯИМнинг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилувчи юқори даражали омонатидан даромад ололмайди.
"Расмий молиявий институтлар томон муҳим силжиш капитал жалб қилиш баҳосини сезиларли даражада қисқартириш ва "глобал истиқболда янада рақобатбардош иқтисодиёт"ни яратиш имконини беради", - дейди Мукержи.
Emkay Research таҳлилчиларининг фикрича, жараён бошланган. Улар учинчи чоракда олтинга бўлган талабнинг 18 фоизга тушишини кутишмоқда.
Моди янги ислоҳоти эълон қилинганининг эртасига ҳинд қурувчи компанияларининг акциялари тушиб кетган - инвесторлар нақд пулга амалга ошириладиган битимлар сонининг кескин камайиб кетишидан чўчишган.
Бундай ишончли қадам ҳукуматнинг бозор назоратини кучайтириш истагини акс эттиради.
Мавзуга оид
16:50
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024