Жамият | 19:18 / 18.11.2016
12127
1 дақиқада ўқилади

Burger King Собчакнинг ўғлига ажойиб исм таклиф қилди

Фото: © RIA

Burger King фаст-фуд ресторанлари тармоғи бугун, 18 ноябрь куни оналик бахтига эришган телебошловчи Ксения Собчакка реклама ҳамкорлигини таклиф этди. Унга кўра, Ксения пул мукофоти эвазига ўз ўғлини Кинго деб номлаши керак бўлади. Бу ҳақида Lenta.ru нашрида маълум қилинди

"Ёш ота-она ўз фарзандига Кинго исмини беради, компания эса бола вояга етгунга қадар ҳар йили унга 100 миллион рубль тақдим этади", - дейишди Burger King'да. 

"Кинго сўзини "кичик қирол", деб таржима қилиш мумкин. Кинго Собчак ёки Кинго Виторган - эшитилиши ажойиб", - қўшимча қилинди компанияда.

18 ноябрь, жума куни  Ксения Собчак Москва вилоятидаги "Лапино" туғруқхонасида ўғил фарзандни дунёга келтирди. Маълумотларга кўра, она ва боланинг аҳволи яхши. 

 

Мавзуга оид