Жаҳон | 08:10 / 18.11.2016
6807
1 дақиқада ўқилади

Трамп Майкл Флинни хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига таклиф қилди

Фото: Reuters

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига АҚШ армияси генерали Майкл Флинни тавсия қилмоқда. У Пентагон вазирлигининг разведка бошқармаси собиқ директори бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters.

Трампнинг таклифи ҳақида сайланган президент жамоасидаги юқори лавозимли мулозимлардан бири маълум қилган. Таъкидланишича, Флинн сайловолди кампанияси чоғида Трампга миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатларини бериб турган. 

Майкл Флинн АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармасини 2012-2014 йилларда бошқарган. 


 

Мавзуга оид