Дунёдаги энг митти илон топилди
Барбадос ва Нуси-Бе оролларида яшовчи Tetracheilostoma carlae илони тор оғизлилар оиласига мансуб бўлиб, у 2008 йилда таниқли америкалик олим-герпетолог Блэр Хежес томонидан очилган ва дунёдаги энг митти илон деб этироф қилиниб келинаётганди, деб ёзмоқда nat-geo.ru.
Бироқ бир неча йил ўтиб Хежес Пенсильвания университети билан ҳамкорликда Мартиника оролида янада миттироқ илонни топди.
Бу митти илон Tetracheilostoma sp. nov деб номланди. У аввалги рекордчи илоннинг қариндоши бўлиб, ундан анчагина кичик: янги илон узунлиги 6 см дан ошмайди. Илон шунчалик ингичкаки, у грифели тортиб олинган қаламнинг ичидаги тешикдан судралиб ўтишга қодир. Илон нимжон ва заиф бўлгани сабабли кўп вақт ер тагида яшириниб ётади.
Бу митти илоннинг ўзи хавф соладиган ягона жонзотлар чумолилар ва термитлар ҳисобланади: илон уларнинг инларини бузиб, ҳашаротларнинг катта вакиллари ва қуртларини "паққос туширади".