Спорт | 16:47 / 20.11.2016
11737
1 дақиқада ўқилади

Обамеянг «Бавария»га урган голини нега бундай антиқа тарзда нишонлагани аён бўлди

Фото: Bild

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Германия чемпионатининг «Бавария» га қарши кечган учрашувида (1:0) киритган голини «отжимание» орқали нишонланганига изоҳ бериб ўтди.

«Франциялик яқин дўстларимдан бири, рэппер учрашув пайтида стадионда ўтирганди. У шу машққа бағишлаб янги қўшиқ ёзди. Шу боисдан ҳам голни унга бағишлашга қарор қилдим.

Тўғрисини айтишим керак, у «Бавария»нинг мухлиси ва фақат мени эмас Франк Риберининг ҳам дўсти. Шунинг учун унга учрашув тугагач, «Боруссия»га мухлис бўлиб қолишини айтгандим, – дея футболчидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.

Мавзуга оид