Жамият | 00:21 / 21.11.2016
49815
1 дақиқада ўқилади
Кечки Тошкент қор оғушида
Қиш фасли кириб келишига бир неча кун қолганда юртимизда унинг кўрки бўлган оппоқ қор ёғмоқда. Кўчалар, дарахтлар оппоқ либосга бурканган. Поклик рамзи ҳисобланмиш оппоққина қор кечки Тошкентни ўз оғушига олган. Табиат ҳам бу поклик ила ўзида йиғилиб қолган ғуборлардан фориғ бўлмоқда.
Бу қорни кўриб ногоҳ болаликдаги шўхликлар ёдингга тушиб кетади: қўлқоплар, этиклар жиққа сув бўлгунча, қўллар совуқдан қизариб, ҳеч нарсани сезмайдиган даражага келгунча дўстлар билан қорбўрон ўйнаш, қорбоболар ясаш, сирпанчиқлар учиш. Ҳа, бунинг ўзгача гашти бор.