Жамият | 08:57 / 26.11.2016
9246
1 дақиқада ўқилади

Путин хавфсизлик хизмати генералини порахўрликда гумон қилмоқда

Фото: rosgvard.ru

Россия Федерал қўриқлаш хизмати генерали Геннадий Лопирев пора олганликда гумон қилинмоқда. У Москва 94-гарнизон ҳарбий суди томонидан 2 ой муддатга ҳибсга олинган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Лопиревга нисбатан 23 январгача бўлган муддатда 2 ойлик қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси кўрилсин», — деган судья.

Аввалроқ, ФҚХ генерали Лопиревга нисбатан порахўрлик бўйича жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинган эди.
 
Лопирев Сочида давлат маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб қўлга олинган. Унинг хонадонидан 1 млрд рубль миқдорида нақд пул маблағи топилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, у Олимпия иншоотлари учун ажратилган ер участкалари билан фирибгарликларни амалга оширганликда ҳам гумон қилинмоқда. 
 

Мавзуга оид