Наримон Умаров инвестиция таклифларини чуқур ўрганишга чақирди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 28 ноябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Видеомулоқот шаклида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси Р.Толипов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Бердиқулова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг қарийб 15 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 12 фоиздан ортиғи, иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг тахминан 10 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг 9,7 фоизи айни шу вилоят ҳиссасига тўғри келмоқда.
Наримон Умаров сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан таништирар экан, унда илгари сурилган ғоялар “Адолат” социал-демократик партиясининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий-демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги дастурий мақсад ва вазифаларига асосланганини таъкидлади.
Инвестиция таклифларини чуқур ўрганиш ва инвесторларнинг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги техника ва технологияларни киритиш, рақобатбардош, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини қатъий назоратга олиш асносида корхона ва муассасаларни босқичма-босқич хусусийлаштириш сиёсатини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Л.Кошелапова, Тошкент вилояти кўп тармоқли марказий шифохонаси бош шифокори Б.Қосимов, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати К.Ҳамидова, “Тўйтепа Агро Макс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари У.Шоумаров, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси режалаштириш бўлими етакчи мутахассиси Е.Аблаева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури хусусида фикр билдириб, сайловга тайёргарлик жараёни миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро нормаларга мувофиқ ўтаётганини таъкидлади. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.
Мавзуга оид
20:57 / 19.11.2021
“Давлат тили тўғрисида”ги қонун қаерда? — Сенаторлар ўзлари 5 ой олдин маъқуллаган қонунни эслолмаяпти
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021