Жаҳон | 18:14 / 01.12.2016
8831
1 дақиқада ўқилади

Мумбайда 2та самолёт тўқнашиб кетди

Мумбай халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида IndiGo авиакомпаниясининг Airbus A-320 ва Kuwait Airways авиакомпаниясининг Airbus A-330 русумли самолётлари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда The Times Of India хабар тарқатган.

Ҳиндистонликлар компаниясининг расмий баёнотида хабар қилинишича, Kuwait Airways авиакомпаниясининг авиалайнери Мумбайдаги аэропорт тураргоҳига томон ҳаракатлана туриб, IndiGo авиакомпаниясининг парвозга чоғланаётган самолётига тегиб кетган.

Аниқлик киритилишича, ушбу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 6.00да содир бўлган.

MumbaiMirror нашрининг IndiGo авиакомпаниясидаги манбага асосланиб хабар беришича,  ҳодиса ҳақида экипаж вакиллари йўловчиларни хабардор қилиб, тинчлантиришган.

Тўқнашув натижасида IndiGo самолёти жиддий шикастланган. Унинг бортидаги йўловчилар бошқа самолётга ўтказилган.

Ҳодиса бўйича текширувлар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид