Нурсултон Назарбоев: Бахтли бўлиш учун президент бўлиш шарт эмас
Қозоғистондаги республика ёшлар форумида иштирок этган мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳамма ҳам университетни битириш имконига эга эмас. Ота-оналар эса боланинг ёшлигидан унга босим ўтказа бошлайдилар: сен албатта ўқишинг керак, сен президент бўласан. Бироқ, бу болага қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин. Бахтли бўлиш учун президент бўлиш шарт эмас. Ҳазил тариқасида шуни айтишим мумкинки, марҳум Борис Николаевич Ельцинга набирангиз президент бўлмоқчи, деб мурожаат қилишганида, у Россияга иккита президентнинг нима кераги бор? - деб жавоб қайтарган”, - деди Назарбоев.
Президент мамлакат ёшлари ҳақида фикр билдирар экан, жумладан шундай деди: “Менга ҳозирги ёшлар яхши эмас, деб айтишса – мен бувилар ҳам ҳозир аввалгидек эмас: пайпоқлар тўқишмаяпти, дейман. Бу албатта ҳазил, лекин ҳозир вазият айнан шундай”, - таъкидлаб ўтди президент.
Унинг айтишича, замон тезлик билан ўзгариб бормоқда ва бу кишиларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. “Мен буюк римлик император Аврелийнинг сўзларини эсладим. У: “Худди 10 минг йил ҳаётинг бордек яшама. Умр қисқа, имкон борича ўзингни яхшила”, деган. Ажойиб сўзлар!”, - деди Назарбоев.
Хабарларга кўра, Қозоғистон президентига ёшлар форуми доирасида мамлакатда ишлаб чиқарилган соат ҳам совға қилишган. Унинг қиймати 350 минг тенгега тенг. “Эндиликда биз ўзимизнинг маҳсулотни тақиб юрамиз”, - деди президент. “Мен атайин ўзимизнинг фабрикаларга бораман. Костюмларни кийиб кўраман. Бизда ажойиб оёқ кийими, яхши аёллар кийими тайёрланмоқда. Ўзимизнинг енгил саноатни қўллаб-қувватлаш керак. У худди хориждагидек маҳсулот тайёрлай олади. Ўша мақталган брендлар шунчалик яхши, деб ўйлайсизми? Йўқ, улар фақат номни сотишади. Бизникилар эса тикишади”, - айтиб ўтган Назарбоев.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024