Спорт | 07:35 / 02.12.2016
8587
1 дақиқада ўқилади
Месси авиаҳалокатга учраган «Шапокоэнсе» клуби учун 10 млн евро хайрия қилди
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси авиаҳалокат туфайли жабр кўрган «Шапокоэнсе»жамоасига хайрия пули ўтказди. Бу ҳақда El Intransigente нашри хабар тарқатмоқда.
Манба берган хабарга кўра, Аргентина терма жамоаси сардори клуб ва футболчиларнинг оиласи учун 10 миллион евро миқдорида пул ўтказиб берган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Криштиану Роналду 3 миллион евро миқдоридаги маблағни бразил клуби учун тақдим қилганди.
Маълумот учун, 29 ноябрь куни Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида самолёт авиаҳалокатга учраши натижасида 75 нафар йўловчи вафот этганди. 6 киши, жумладан уч нафар футболчининг ҳаёти сақлаб қолинган.
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
10:26 / 12.08.2023
Лигалар кубоги. «Интер Майами»дан йирик ғалаба, Мессидан 8-гол
08:17 / 22.07.2023
Лига кубоги. Месси дебют ўйинида 90+4-дақиқадаги голи эвазига «Интер Майами»га ғалаба келтирди
19:28 / 20.07.2023
«Интер Майами» устози Месси ва Бускетс дебютини қачон ўтказиши мумкинлигини баҳолади
08:22 / 17.07.2023