Терговчининг қилмиши фош этилди
Фуқаро Ш.Зойировнинг аризаси бўйича ўтказилган тадбирда Зарафшон шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси лавозимида ишлаб келаётган Мурод Анорбоевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қилмиши фош этилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Ички ишлар ходими бўлган М.Анорбоев фуқаро Ш.Зойировни алдаб, ундан давлат чегарасидан чиқиши учун қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилади. Ш.Зоиров унинг таклифига кўнади ва 150 АҚШ долларини келишилган манзилда унга беради. М.Анорбоев пулларни чўнтагига солишга улгурмади. У воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди М.Анорбоевга нисбатан жазо тайинлаб, ҳукм ўқиди.
Мавзуга оид
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
21:45 / 01.08.2024