Фан-техника | 15:55 / 03.12.2016
7979
2 дақиқада ўқилади

Хитой стартапи Mitsubishi ғояларини ўғирлагани ошкор бўлди

Хитойнинг Weltmeister стартапи Mitsubishi Motors компаниясидан суратларни ўмарган. У 2016 йилнинг ноябрида электрокарларни ишлаб чиқиш ва қиймати миллиард доллар бўлган заводларни қуриш ниятида эканини маълум қилганди. Фирма томонидан чоп этилган ўз бўлажак моделларининг рендерлари япониялик рақобатчиси тасвиридан ўғирланган бўлиб чиқди.

Weltmeister моделларидан бири – бу электр кучи қурилмасига эга кроссовердир. Унинг рендерлари бошқа электрокарларнинг сурати билан бир вақтда чиқарилди. Маълум бўлишича, автомобиль суратида Mitsubishi Outlander Concept-S концептининг қайта ишланган вариантини кўриш мумкин. 

Weltmeister Япония компаниясининг расмий суратларидан нафақат асосий фонни ишлатган, балки унинг ғилдираклари ва ғилдирак аркаларидан ҳам фойдаланган. Шунингдек, Mitsubishi моделидан кўзгулар, рейлинглар, тўсиқ элементлари, капот қисми, эшик бандлари, ойналар ҳам ўғирланган.

Аввалроқ, Хитой компанияси ўзининг икки ишланмаси асосида электромобиллар ишлаб чиқаришини маълум қилганди. Марка ичига кроссовердан ташқари седан, универсал ва компактвэн ҳам кириши кўзда тутилган. Сотувлар 2018 йилда бошланиши режалаштирилган бўлиб, аввал Хитой бозорида амалга оширилади.

Мавзуга оид