Изсиз ғойиб бўлган самолёт йўловчиларининг яқинлари мустақил равишда қидирув ишларини бошлашди
2014 йили изсиз йўқолган Малайзиянинг Boeing самолёти бортида бўлганларнинг яқинлари лайнер бўлакларини мустақил равишда қидириб топишга қарор қилишди, деб хабар қилмоқда «Би-би-си».
Уларнинг сўзларига кўра, бир неча бора Африканинг шарқий қирғоқлари бўйлаб қидириш ишларини ташкил қилишни сўрашган, бироқ “ҳеч нарса қилинмаган”.
Қидирув ишлари унда қатнашаётган Грейс Натан ва олти киши томонидан молиялаштирилди. Уларнинг яқинлари MH370 бортида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, MH370’ни қидириш ишлари шу пайтгача Австралиянинг ғарбий соҳилларида олиб борилаётган эди. Бироқ у керакли натижаларни бермади. Шунгача Malaysia Airlines’нинг олти бўлаги Шарқий Африкада топилди.
Аввалроқ, австралиялик мутахассислар йўқолган MH370 ҳақида янги маълумотларни эълон қилишди. Куала-Лумпурдан Пекинга йўл олган самолёт 2014 йилнинг 8 март куни радарлардан йўқолиб қолган. Лайнер бортида эса 227 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзолари бор эди.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
21:56 / 23.10.2024
Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетди
12:51 / 21.10.2024