Ўзбекистон | 10:57 / 04.12.2016
8396
1 дақиқада ўқилади

Кувайтдаги ўзбекистонликлар овоз беришга киришишди

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари овоз бериш учун очилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Кувайт давлатидаги вакилининг маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида ҳам овоз бериш бошланди.

Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Кувайт давлатидаги вакили Зуннунов Ғ.А. таъкидлашича, элчихонада ўзбекистонликлар учун барча шароитлар муҳайё. Барча кўтаринки кайфиятда янги давлат раҳбарига овоз бериш учун ташриф буюрмоқда.

Умумий бўлиб 20 миллиондан зиёд киши сайловчилар рўйхатига киритилган. Ўзбекистонда 9383та, хорижда эса 44та сайлов участкаси фаолият кўрсатмоқда.

Мавзуга оид