“Лион” дарвозабони петарданинг портлаши оқибатида кар бўлиб қолди
Франциянинг “Лион” футбол клуби дарвозабони Антони Лопеш эшитиш қобилияти билан боғлиқ муаммолар сабаб икки ҳафтани ўтказиб юборади. Футболчида шикастланган қулоқ оғирлиги келиб чиққан бўлиб, бунга Мецдаги стадион трибунасидан отилган петарда сабаб бўлган.
Шифокорларнинг ваъда қилишича, эшитиш қобилияти икки ҳафтадан сўнг тикланади. Бироқ бу вақт давомида португалиялик ўйинларда ҳам, машғулотларда ҳам қатнаша олмайди.
Ҳодиса шанба кунги "Мец" – "Лион" учрашувида рўй берди. Меҳмонлар дарвоза майдончасига петарда ташлаб юборилгач, у Лопешга жуда ҳам яқин ерда портлаб кетган. Дарвозабон бу вақт давомида майдонда ётган – тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатишаётган эди.
Ҳакам учрашувни дарҳол тўхтатиб жамоаларни ечиниш хонасига бошлаб кетди. Бу вақт “Мец” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Ҳодиса Франция футбол Федерацияси томонидан кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024