Жамият | 10:09 / 06.12.2016
10339
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда дунё сайёҳлиги пойтахти номи маълум қилинди

Куни-кеча 2016 йилда дунё саёҳлиги пойтахтини аниқлайдиган World Travel Award танлови бўлиб ўтди. Унда Пекин, Лондон, Нью-Йорк, Париж, Рио-де-Жанейро, Рим, Сидней, Санкт-Петербург ва Венеция шаҳарлари ўзаро рақобатлашишди.

World Travel Awards президенти Грэм Кукнинг маълум қилишича, энг кўп сайёҳлар Санкт-Петербургнинг маданий-меъморий обидаларини томоша қилгани ташриф буюришар экан. Шунга мувофиқ шаҳар ушбу танловда ғолиб бўлган.

Маълумот учун: 2016 йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербург World Travel Awards’нинг  «Европадаги етакчи сайёҳлик йўналиши»да ҳам биринчи ўринни қўлга киритган эди. Ўшанда унга рақиб сифатида Амстердам, Барселона, Берлин, Лондон, Флоренция, Париж, Рим ва Европанинг яна бир қанча шаҳарлари тилга олинган.

 

Мавзуга оид