Жаҳон | 18:04 / 06.12.2016
3722
1 дақиқада ўқилади

Брюно Ле Ру Франция ИИВнинг янги раҳбари бўлди

Фото: AP

Франция ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари сифатида Миллий йиғилишдаги социалистлар фракцияси етакчиси Брюно Ле Ру тайинланди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

BFM-ТV телеканалининг маълум қилишича, барча муҳим вазирлар ўз жойларини сақлаб қолишади, аммо кичик алмашинувлар содир бўлади. Франция ҳукуматининг янги таркиби яқин вақтлар ичида эълон қилинади.

Аввалроқ, Франциянинг янги бош вазири сифатида илгари мамлакат ИИВда раҳбар сифатида ишлаган Бернар Казнёв фаолият юритиши маълум қилинган эди. 

Мавзуга оид