ОАВ: Анжелина Жолини БМТ бош котиби бўлиши мумкинлигига ишонтиришган
Америкалик актриса Анжелина Жоли БМТда ишлаш учун фарзандлари билан бирга Лондонга кўчиб ўтмоқчи, деб хабар бермоқда TMZ.
Нашр маълумотларига кўра, Жоли турмуш ўртоғи, актёр Брэд Питт билан бир йилдан кўпроқ вақт чиқиша олмаган ва гўёки БМТдаги "орзусидаги иш" учун никоҳини бекор қилишга баҳона излаган.
Таъкидланишича, Жоли Питтнинг фарзандларга биргаликда ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига хатар йўқлигида БМТда ишлашининг имкони йўқлигини билган. Манбаларнинг таъкидлашича, Буюк Британиядаги юқори лавозимдаги амалдор аёллар Жолини "агар у ўз қарталарини тўғри ўйнай олса", БМТ бош котиби бўлиши мумкинлигига ишонтиришган.
Бироқ актрисанинг вакили Жолининг Буюк Британияга кўчиб ўтиши режалари ҳақидаги ахборотни инкор этмоқда. Унинг айтишича, актриса ўз диққат-эътиборини фарзандлари саломатлиги ва фаровонлигига қаратган ҳамда фарзандлари ва Питт билан терапияни давом эттирмоқчи.
Аввалроқ ОАВда Жолининг БМТда карьера қилиш истаклари Питт билан ажрашиши сабаби деб аталганди.
Мавзуга оид
22:48 / 05.11.2019
Актриса Анжелина Жоли бомба туфайли суратга олиш жойидан эвакуация қилинди
12:41 / 15.04.2019
Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашишди
16:43 / 17.12.2018
«Катрина» довулидан жабрланганлар 13 йил ўтиб Брэд Питтни судга беришди
08:34 / 08.08.2018