Time журнали «Йил одами»ни эълон қилди
АҚШнинг "Time" журнали таҳририяти АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампни "Йил одами" деб топди. Бу ҳақда NBC телеканалининг Today эрталабки шоусида маълум қилинди.
Бу борада 2-ўринни АҚШнинг собиқ бош котиби, АҚШ президенти сайловларида иштирок этган номзод Хиллари Клинтон эгаллади. Журнал таҳририяти 3-ўринга "демократияни нишонга олган" хакерларни қўйди.
Рейтингнинг қисқа рўйхатига шунингдек Россия президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам киритилди.
Аввалроқ Time журнали ўқувчилари ҳам бу борада ўз танловларини қилгандилар. Уларнинг фикрича, "Йил одами" деб аталишга айнан Моди ҳақлидир. У АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама ва бўлғуси президенти Дональд Трампдан ўтиб кетди.
Мавзуга оид
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024