Жамият | 17:50 / 07.12.2016
9721
1 дақиқада ўқилади

Путин 10 ой давомида 10 та терактнинг олди олинганини маълум қилди

Фото: РИА "Новости"

Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари 2016 йилнинг 10 ойи давомида ўнта террорчилик актини олдини олишди, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«2016 йилнинг 10 ойи давомида Федерал хавфсизлик хизмати ёрдамида 30 дан ортиқ террорчилик йўналишидаги жиноятлар, жумладан ўнта террорчилик хуружининг олди олинди», - дея айтиб ўтган у.

Президентнинг таъкидлашича, Давлат думасига ўтказилган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ФХХ ходимлари томонидан “жуда аъло даражада уддаланди”.

Мавзуга оид