Жамият | 09:38 / 08.12.2016
11192
2 дақиқада ўқилади

Lurpak супер акция ўтказилиши ҳақида эълон қилди

Сарёғ ишлаб чиқарувчи машҳур Lurpak савдо белгиси Sunday ва Makro супермаркетлари тармоғида қимматбаҳо совринлар ўйинини ўтказади.

Мазкур акцияни ўтказишдан мақсад аъло таъм ва юқори сифатли  “LURPAK” сарёғларини намойиш этиш ва оммалаштиришдир.

“Бизнинг, сарёғларимиз бетакрор таъмга эга ва буни дунё тан олган. Айнан шуни биз истъемолчиларга кўрсатмоқчимиз”, – деб ҳабар берди акция ташкилотчилари.

Бугунги кунда 30 000 сўмлик “LURPAK” маҳсулотларини супермаркетлар тармоғида ҳарид қилган ҳаридорлар акция иштирокчисига айланиш имкониятини қўлга киритадилар.

Акция доирасида:
500 дона LURPAK маҳсулотлари тўплами;
10 дона смартфон;
10 дона планшет;
10 дона LCD телевизор;
2-та дона Паттай оролига йўлланма ўйналади.

Ютуқли ўйин 2017-йил 10-январь куни ўтказилади.

Ютуқли ўйинда иштирок этиш учун :

- Makro еки Sunday тармоғига кирувчи исталган супермаркетларидан 30 000 сўмдан кам бўлмаган “LURPAK” маҳсулотларини ҳарид қилиш;

- Чек билан маълумотлар бўлимига бориб, лоторея купонини олиш зарур.

- Купоннинг биринчи қисми чек билан бирга барабанга солинади, иккинчиси эса ҳаридорда қолади;

- Ўйинда такрор иштирок этиш учун яна бир бор кўрсатилган миқдордан кам бўлмаган ҳаридни амалга ошириш лозим.

Бугунги кунда Lurpak савдо белгиси орқали дунёга машҳур бўлган сарёғлари барча савдо тармоқларида сотилади.

Қайд этиш лозимки, мана 115 йилдан буён Lurpak бунё бўйича “премиум” тоифасидаги энг мазали сарёғ деган номга эга бўлиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид