Жаҳон | 14:38 / 11.12.2016
10923
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги теракт қурбонлари сони яна ошди

Истанбул шаҳри марказида 10 декабрь оқшомида содир этилган портлашлар 38 кишини ҳаётдан олиб кетган. Бу маълумот Туркия ТИВ томонидан тасдиқланди.

Бундан олдинги хабарларда теракт қурбонлари сони 29 нафар бўлгани, шундан 27 нафари полициячилар ва 2 нафари портлаш содир этилган "Бешиктош" футбол жамоаси стадиони ходимлари экани маълум қилинганди. Шунингдек, 166 киши жароҳатланган.

Портловчи қурилмалар "Бешиктош" стадиони яқинида, футбол учрашувидан бир неча соат кейин ҳаракатга келтирилган. Портлашлардан бири худкуш террорчи томонидан содир этилгани гумон қилинган.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, ҳужум нишони стадион яқинида турган полициячилар автобуси эди.

Туркия ҳукумати ушбу теракт муносабати билан бир кунлик мотам эълон қилди.

Мавзуга оид