Ўзбекистон | 20:01 / 12.12.2016
21162
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган уч автобус қор бўрони туфайли тўхтаб қолди
Қозоғистоннинг Ақмолин вилоятида ичида Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган бешта автобус ноқулай об-ҳаво туфайли тўхтаб қолди, деб хабар берди DailyNews.kz.
Маълумотларга кўра, ноқулай шароит, Бурабай туманидаги йўлнинг ёпилиши ва йўлни кўриш даражасининг пасайиши туфайли 2016 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Щучинск вокзалида бешта автобус жойлаштирилган.
«Бир автобусда (Екатеринбург-Қарағанда) 43 киши – РФ фуқаролари, бошқасида 27 киши – РФ фуқаролари, уч автобусда (Петропавловск-Чимкент) эса 120 киши – Ўзбекистон фуқаролари бор. 141 киши, жумладан беш нафар бола иссиқ овқат билан таъминланди», - дейилган хабарда.