Жаҳон | 18:50 / 13.12.2016
5034
1 дақиқада ўқилади

Эйфел минораси иш ташлаш сабабли ёпиб қўйилди

Фото: © RIA

Франциянинг энг диққатга сазовор жойларидан бири – Эйфел минораси 13 декабрда иш ташлаш сабабли ташриф буюрувчилар учун ёпиб қўйилди, деб айтилмоқда минорани бошқарувчи компания SETE хабарида.

Франция ОАВ маълумотларига кўра, минора ишини таъминловчи ходимларда иш ҳақи билан боғлиқ муаммолар норозилик уйғотган.

"SETE минора олдидаги майдонга келган ташриф буюрувчилар бу вазиятдан азият чекаётганидан афсусда. SETE барча ташриф буюрувчиларга ўз узрини келтиради ва меҳмонларни кейинроқ энг яхши тарзда кутиб олиш учун минорадаги ишни қайта тиклаш бўйича барча ишни амалга оширади", деб айтилди компания баёнотида.

 

Мавзуга оид