Фан-техника | 20:50 / 13.12.2016
8265
2 дақиқада ўқилади

iPhone'да Galaxy'даги функциянинг яхшиланган варианти пайдо бўлиши мумкин

Фото: Business Insider

Apple компанияси икки SIM-картали iPhone чиқаришга жиддий киришиб, бунга оид 2та патент олган. Gizmo China берган маълумотга кўра, бу технология iPhone 7s ёки 8'да қўлланиши мумкин. 

iPhone 7 чиқишидан олдин Apple'нинг Dual SIM Dual Active (DSDA) технолгиясини патентлагани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бу технология икки SIM-карта ҳам доимо фаол ҳолатда бўлиб, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўнғироқларни қабул қилишни таъминлайди. 

Хитойнинг Weibo тармоғида топилган 2та патентда компаниянинг 2016 йил февраль ойида қўнғироқ учун SIM-карта танлаш технологияси (патент рақами 2016101166075) ҳамда 2 мартда икки SIM-картадан фойдаланишдаги қувват тежамкорлиги *(патент рақами 2016100813788) борасидаги аризаларини кўриш мумкин. 

Фото: Hi-tech.mail.ru
Фото: Hi-tech.mail.ru

Инсайдерлар тахминига кўра, бу ғоялар 2017 йилда амалда қўлланади. У қайси смартфонда бўлиши ҳақида маълумот берилмаган. 

Бундан ташқари янги смартфонга OLED-экран ўрнатилиши ҳамда ундаги "Home" тугмаси олиб ташланиши мумкин. Унинг вазифасини экраннинг махсус қисми ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлади. 

Мавзуга оид