Ноқобил ўғлини пичоқлаган ота
Сарвар ака (исм-шарифлар ўзгартирилган) қизи Нозимани узатди. Тўй яхши ўтди, энди бемалол дам олса бўлади. Хотини Ҳанифа опа билан тўй таассуротларини ўртоқлашиб ўтирганида, рафиқаси унга қизининг уйига олиб бориш учун “қовурдоқ” тайёрлаши лозимлигини, бунинг учун картошка кераклигини айтди. Сарвар ака ўғлини чақириб, холасининг уйидан картошка олиб келишни буюрди, деб ёзади “Постда” газетаси.
Достон шошилганча дарвоза томон йўналди. Тўйдаги “эллик-эллик”лардан боши тарс ёрилгудек эди, шу боис йўлни кафега бурди. Кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилди-да, яна йўлида давом этди. Холасининг уйига борса, поччаси бекорчиликдан зерикиб ўтирган экан, уни нарда ўйнашга таклиф қилди. Алламаҳалгача карта, нарда ўйнаган Достон картошкани кўтарганча, уйига йўл олди.
Уйига қайтиб, эшик қўнғироғини босди. Қўнғироқни бир неча маротаба жиринглатса-да, ҳеч ким дарвозани очмади. Бу ҳолатнинг унинг асабини бузди. Жаҳли чиқиб, дарвозани оёғи билан тепа бошлади. Тўй ташвишларидан чарчаб, ухлаб қолган Ҳанифа опа дарвозанинг ваҳимали тақиллашидан уйғониб кетиб, ҳовлига югурди.
- Ким у? – деб сўради Ҳанифа опа ҳовлиққанча.
- Ўлиб қолганмисизлар? Нимага дарвозани очмаяпсизлар? – бақирди ғазабдан ўзини қаерга қўйишни билмаган Достон.
- Узр, болам, ухлаб қолиб эшитмабман. Яна ичиб олдингми? Нимага ёш жонингга раҳминг келмайди-я?...
Кайфи тароқ Достон онасининг гапини тушунадиган аҳволда эмасди, унинг назарида бутун дунё унга қарши эди.
- Атайлаб очмадингиз... Мени кўчада қолдирмоқчимиз ҳали? Адашасиз... Мен кўчада қоладиган бола эмасман... – деганча онасининг қўлидан ушлаб, тортқилай бошлади.
Ҳовлидаги шовқин-сурондан Сарвар ака ҳам уйғониб, ташқарига чиқди. Ўғлининг онасини қўлидан тортқилаётганини кўриб, жаҳли чиқди.
- Ўзингни бос, Достон! Онанга қўл кўтарма, қўйиб юбор!
Достон қутургандан қутурар, ичкилик ўз кучини кўрсатарди. Ўғлини тинчлантира олмаган Сарвар ака ошхонага югурди. Унинг кўзи стол устида турган пичоқ чархланадиган қайроқ тошга тушди. Ўғлининг онасига бирон кор-ҳол етказишидан қўрққанидан, тошни кўтариб ташқарига югурди. Жаҳл чиққанда ақл қочар, деганларидек, у ўғлининг бошига қайроқ тош билан урди.
Бошига тушган зарбдан Достон онасининг қўлини қўйиб юбориб, бошини чангаллади. Ваҳимага тушган Ҳанифа опа “жияним Сардорни чақириб келаман”, деб кўчага отилди.
- Қанақа боласан ўзи? Нега онанга қўл кўтаряпсан?
Отасининг бу гаплари бошини чангаллаб ўтирган Достонни янада қутуртириб юборди. Энди у сўкиниб, отасига ҳужум қилди. Сарвар ака яна ошхона томонга югурди, ғазабдан ўзини бошқара олмай, стол устидаги пичоқни олиб, шердай ҳамла қилаётган Достоннинг кўкрагига тўрт маротаба санчди...
Достон кўкрагини чангаллаганча ҳовли четидаги сўрига қулади. Шу пайт эшикдан жиянини бошлаганча Ҳанифа опа кириб келди. Сардор Достоннинг аҳволини кўргач, Сарвар акадан унга нима бўлганини сўради. Аммо Сарвар ака жавоб берадиган ҳолда эмасди, қилган ишининг оқибатини ўйлаб, даҳшатга тушганди. Достоннинг зўрға нафас олаётганини кўрган Сардор уни зудлик билан шифохонага олиб кетди...
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” - ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
19:18 / 02.11.2024