Жаҳон | 00:32 / 13.12.2016
7691
1 дақиқада ўқилади

Сербиянинг НАТОга аъзо бўлиш нияти йўқлиги маълум қилинди

Сербия ТИВ раҳбари Ивица Дачич россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув вақтида Сербия НАТОга киришни ўйламаётганини гапириб ўтди. 
“Биз Россияга қарши қаратилган санкцияларни қабул қилмаймиз, НАТОга аъзо бўлмаймиз”, - деди у.

Вазирнинг маълум қилишича, Россия ҳеч қачон Сербияга босим ўтказмаган.

“Газеталаримизда Лавров Сербияга босим ўтказиш учун эмас, ёрдам кўрсатиш учун ташриф буюриши ҳақида жуда кўплаб ёзилди”, - деб қўшимча қилди у.

 

Мавзуга оид