Жамият | 14:04 / 14.12.2016
5545
1 дақиқада ўқилади

Хитойда болалар савдоси билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Фото: © Fotolia

ХХР полицияси болалар савдоси билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Махсус амалиёт чоғида 157 нафар гумонланувчи қўлга олинган, 36 нафар бола қутқарилган. Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги баёнотида шу ҳақда маълум қилинган. 

Гуруҳ фаолиятини фош қилиш ва барҳам бериш кампанияси Хитойнинг бир неча вилояти ва туманлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ташкил этилган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ 2014 йилдан фаолият олиб борган. Айни вақтда қутқарилган болалар хавфсизликда экани хабар қилинмоқда. 

Полиция ушланганларга қарши суриштирув ишларини давом эттирмоқда. 

Мавзуга оид