АҚШда Tesla, Ferrari ва McLaren машиналари муаммо сабабли қайтариб олинмоқда
АҚШнинг йўлларда ҳаракат хавфсизлиги миллий бошқармаси маълум қилишича, Tesla’нинг барча электромобиллари, Ferrari ва McLaren спорткарлари Takata компаниясининг хавфсизлик ёстиқчаларида муаммо бўлиши мумкинлиги сабабли ортга қайтариб олинмоқда.
Tesla’нинг 2012 йилдан бошлаб чиқарилган барча машиналари, АҚШда сотилган Ferrari ва McLaren машиналари ва ҳозирда ишлаб чиқарилмайдиган Lexus LFA машиналари, Fisker Karma гибрид машиналари ва янги авлоддаги Audi R8 машиналари ва яна бир қатор моделлар чақиртириб олинади.
Маълум қилинишича, Takata хавфсизлик ёстиқчалари ҳавони пуркаш тизимидаги муаммолар сабабли ёрилиб кетган ҳолатлар қайд этилган. Бунинг оқибатида ҳайдовчилар ва йўловчилар шикастланган. Охирги йилларда бундай ҳолатлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
Бутун дунё бўйлаб ушбу хавфсизлик ёстиқчалари қўлланган бир неча ўнлаб моделдаги машиналар чақиртириб олинмоқда.
Мавзуга оид
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024
Tesla 2025 йилда Хитой ва Европа бозорларига «автопилот» тизимини олиб кирмоқчи
13:31 / 23.08.2024
Tesla заводи туфайли Берлин яқинида 500 000 дарахт кесилди
23:08 / 22.08.2024