Эйфель минораси чироқлари Ҳалабни қўллаб-қувватлаш тимсоли сифатида ўчирилди
14 декабрь куни Париж Эйфель минорасининг ташқи ёритқич чироқлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрини қўллаб-қувватлаш тимсоли сифатида ўчирилди, деб хабар қилмоқда Индепендент газетаси.
Франция пойтахти ҳокими Анн Идальгонинг ҳикоя қилишича, ушбу акциянинг мақсади халқаро ҳамжамиятни Суриядаги терроризмга қарши кураш бўйича зудлик билан чоралар кўришга чақиришдир. Бу ерда ҳарбий можаро даврида 400 мингдан ортиқ инсоннинг ёстиғи қуриган.
12 декабрь куни Сурия армияси Ҳалабнинг 95 фоизи устидан назорат ўрнатганини эълон қилган ва тинч аҳоли вакилларини кўчириш ишларини бошлаган эди. Бироқ, 14 декабрда шаҳардаги ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилди. Суриянинг йирик транспорт ва молия маркази учун кураш қарийб 4 йилдан буён давом этмоқда.
Айтиш жоизки, Эйфель минораси чироқлари биринчи маротаба ўчирилаётгани йўқ. 2015 йил 8 январида Парижнинг асосий диққатга сазовор биноси чироқлари Charlie Hebdo таҳририятига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 12 нафар кишининг хотирасига ҳам ўчирилган эди.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024