Жаҳон | 11:42 / 15.12.2016
21427
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги собиқ элчи Клинтон мактубларини ким тақдим қилганини маълум қилди

Фото: AP

АҚШ Демократик партияси вакили, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон почтасига оид хабарларни тақдим этган. Бу ҳақда WikiLeaks ташкилотида фаолият юритувчи британиялик собиқ дипломат Крейг Мюррей маълум қилган.

"Уларнинг ҳеч бири руслардан келгани йўқ. Манба ахборотни қонунан олиши мумкин эди. Ҳужжатлар инсайдерлик фаолияти сабабли қўлга киритилди. Компьютерларга хакерлик ҳужумлари натижасида эмас", - деган Мюррей Daily Mail нашрида эълон қилинган интервьюсида.

Бир вақтлар Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган собиқ дипломатнинг нашрга ҳикоя қилишича, унинг ўзи шахсан ҳужжатларни олиш учун Вашингтонга борган. Мюррейнинг айтишича, ҳужжатлар қўлдан-қўлга, Америка университетидан унча узоқ бўлмаган ўрмонли ҳудудда топширилган. 

Собиқ элчининг сўзларига кўра, манба Клинтон жамғармаси билан боғлиқ коррупция ҳолатларини ва Клинтоннинг демократлар сафидаги асосий рақиби Берни Сандерсга нисбатан адолатсиз муносабатини умуман қабул қила олмаган. Натижада ўша манба ҳужжатларни WikiLeaks вакилига беришга қарор қилган. Бу жараён шахсан эмас, балки воситачи ёрдамида амалга оширилган. 

Аввалроқ, Мюррей ўз сайтида Россия Клинтон электрон почтасига доир маълумотларнинг ошкор бўлишига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди. Ўшанда у Клинтоннинг ўзи маълумотлар тарқалишига сабаб бўлганига ишонч билдирганди. Бу эса, ўз навбатида унинг сайловолди кампаниясига салбий таъсир кўрсатган.  

 

Мавзуга оид