Ўзбекистон | 17:59 / 15.12.2016
44337
1 дақиқада ўқилади

Исломжон Эргашхўжаев Ўзбекистон Бош прокурорига ўринбосар бўлди

Бугун, 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган сессияда Исломжон Эргашхўжаев Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 12 августдаги фармони билан Исломжон Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Бундан олдинроқ Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид