Жамият | 08:50 / 16.12.2016
9487
1 дақиқада ўқилади

2016 йилдаги охирги суперой кузатилди

Фото: Getty Images

14 декабрга ўтар кечаси 2016 йилдаги охирги суперой ҳодисаси кузатилди. Бу ҳодиса Геминида метеорит ёмғири билан устма-уст тушди, деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

Бу суперой жорий йилдаги учинчиси бўлди. Суперойга Ойнинг ноодатий ёрқинлиги хос бўлиб, у сабабли метеоритларни кузатиш қийинлашади: метеоритларнинг ёрқинлиги суперой фонида 5-6 мартага сусаяди.

Суперой ҳодисаси Ойнинг Ер атрофида эллиптик орбита бўйлаб айланиши билан боғланган. Суперойда тўлин ой ҳолатидаги Ой унинг Ерга максимал яқинлашишига тўғри келади. Бундай вазиятда Ой Ердан максимал узоқлашганига нисбатан диаметрида 14 фоизга каттароқ ва 30 фоизга ёрқинроқ кузатилади.

Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, ушбу суперой жорий йилдаги энг йириги бўлди. Кейинги марта бундай ҳодисани энди 2034 йилдагина кузатиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид