Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига раис тайинланди
Шаропов Анвар Қурбонович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида маълум қилинган.
"2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4872-сон фармонига мувофиқ Шаропов Анвар Қурбонович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди", дейилган хабарда.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 декабрида Ўзбекистонда «Ўзбектуризм» компанияси тугатилиб, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилиши маълум қилинганди.
Туризм Ўзбекистонда иқтисодиётнинг стратегик секторига айланади
Мавзуга оид
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
17:32 / 30.08.2024
Таниқли актёр Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди
19:57 / 28.08.2024
Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлар қаторига киритилди
17:50 / 15.08.2024