Жаҳон | 19:44 / 17.12.2016
4785
1 дақиқада ўқилади
Россия Туркия билан аксилтеррорчилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги билдирилди
Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг Кайсари шаҳридаги теракт туфайли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида маълум қилинди.
"Аминманки, бундай ҳужумларга жавоб экстремистик гуруҳларга қарши янада қатъийроқ кураш бўлиши керак. Россия ўз томонидан Туркия билан аксилтеррорчилик соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр", деб айтди Путин.
Путин, шунингдек, Эрдўғандан терактда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия билдириб қўйишни илтимос қилган.
Аввалроқ Кайсаридаги терактни курд айирмачи гуруҳи амалга оширгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024