Спорт | 00:50 / 18.12.2016
7065
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. Ибраҳимовичнинг дубли «Юнайтед»га кетма-кет учинчи ғалабани келтирди

Фото: Twitter/ManUtd

Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Вест Бромвич» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Златан Ибраҳимовичнинг 5 ва 56-дақиқаларида киритган голлари Жозе Моуриньо шогирдларига мавсумдаги кетма-кет учинчи ғалабани тақдим этди. 

Ғалаба «МЮ»нинг очколари сонини 30тага етказиб олишига сабаб бўлди. Жамоа ҳамон 6-поғонани банд этиб турибди. «Вест Бромвич» эса 23 очко билан 7-ўринда қолди.

Англия премьер-лигаси, 16-тур

Вест Бромвич – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:1)
Голлар:
Ибраҳимович (5, 56).
Вест Бромвич: Фостер, Маколи, Ньом, Доусон (Моррисон, 74), Ольссон, Флетчер, Якоб, Шадли (Леко, 82), Брант, Филлипс (Робсон-Кану, 81), Рондон.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рохо, Жонс, Дармиан, Валенсия, Эррера (Смоллинг, 90), Кэррик, Погба, Лингард (Рэшфорд, 77), Руни (Феллайни, 84), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Ибраҳимович (24), Доусон (49), Лингард (57), Рондон (65), Рохо (65), Брант (87).

Мавзуга оид