Мустақиллик майдонига Янги йил арчаси ўрнатилмоқда
Янги йил байрами арчаларидан бири Мустақиллик майдонига ўрнатилмоқда.
Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси ва бош саҳна эса аввал хабар қилинганидек, «Анҳор-Локомотив» кўнгилочар боғи олдидаги майдонга (Лабзак мавзеси) ўрнатилиши ишлари олиб борилмоқда.
Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари ҳам белгиланмоқда. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишлари бошлаб юборилган. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб бормоқда.
Бундан ташқари, байрам арчалари Эзгулик майдони, Ал-Хоразмий даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди майдони, Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони, Шайхонтоҳур туманидаги Хадра майдони, Яшнобод туманидаги Марказий офицерлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон, Сергели туманидаги Бахтдиёр гузари майдони, Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғи ҳамда Бектемир туманидаги «Қуёшча нури» боғи ҳудудларида ўрнатилади.
Шунингдек, «Туркистон» саройида 29 декабрь куни кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун «Президент арчаси» тантаналари бўлиб ўтади. Бу концерт дастури учун чипталар текин.
Мавзуга оид
17:23 / 27.08.2022
Комил Алламжонов: «No photo, no video муаммоси аллақачон йўқотилиши керак эди»
15:03 / 13.12.2021
Янги йилда корпоратив тадбирлар ўтказиш тақиқланди
12:40 / 03.05.2021
Фоторепортаж: Мустақиллик майдонидаги фаввора яна ишлай бошлади
10:37 / 29.04.2021