Жамият | 13:33 / 19.12.2016
6808
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги дафн маросимида 30 нафардан зиёд киши заҳарланди

Фото: Reuters

Хитойнинг Сичуань провинциясида бўлиб ўтган дафн маросимида 2 киши заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди, яна 30 нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди. 

18 декабрь, якшанба куни Бачжун округидаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси ўз қишлоқдошининг дафн маросимида иштирок этган. Манбага кўра, уларга нонуштага карам шўрва, гуруч ва турли маринадлар тортилган. Шундан сўнг йиғилганлар ўзларини ёмон ҳис қилиб, шифохонага мурожаат қилишган. 

Шифокорлар уларга озиқ-овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйишган. 3 киши интенсив даволаш бўлимига жойлаштирилган. 

 

Мавзуга оид