Ўзбекистон | 09:37 / 19.12.2016
10275
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Покистон темир йўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро темир йўл ва ҳаво алоқаларини ривожлантириши зарур, деб айтди Покистон темир йўллар вазири Хаважа Саъд Рафиқ Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фуркат Сидиқов билан учрашувда.
Покистон ОАВ маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Покистон икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириши зарурлигини таъкидлаб ўтишган.
Вазир икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри транспорт алоқалари савдо алоқалари ва икки томонлама муносабатларни яхшилашга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Томонлар, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва темир йўл соҳасида мутахассисларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
14:10 / 10.09.2024