Жаҳон | 08:54 / 20.12.2016
11996
1 дақиқада ўқилади
Дональд Трамп сайловнинг иккинчи босқичида ҳам етарли овоз тўплай олди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп президентлик сайловининг иккинчи босқичида ҳайъат аъзоларининг талаб қилинган 270 овозини тўплади. Шу билан унинг якуний ғалабаси мустаҳкамланди ва қонуний тусга кирди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.
Таъкидланишича, Сайловчилар ҳайъати натижалари расман 6 январда АҚШ Конгрессининг иккала палатаси қўшма мажлисида сертификатлаштирилади.
Телеканал маълумотларига кўра, Вашингтон штатидан 4 нафар сайловчи ўзларининг дастлабки қарашини ўзгартиришган. Қайд этилишича, бир нафардан ортиқ сайловчининг ўз фикрини ўзгартириши билан боғлиқ ҳолат 1872 йилдан бери илк маротаба кузатилмоқда.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024