Жамият | 15:10 / 20.12.2016
8788
2 дақиқада ўқилади

Жорж Клуни суриялик қутқарувчилар ҳақида фильм ишламоқда

Актёр ва режиссёрлар Жорж Клуни ҳамда Грант Хеслов суриялик қутқарувчилар ҳақидаги тўлиқ метражли фильм устида ишлашмоқда. Бу ҳақида Deadline нашри хабар берди

Клуни и Хеслов – Smokehouse Pictures студиясидаги ҳамкорлар. Улар Netflix'нинг "Оқ дубулғалар" ҳужжатли  картинасига асосланган бадиий фильмни суратга олишга қарор қилишди. Фильм "Сурия фуқаролик мудофааси" номи билан машҳур кўнгилли-қутқарувчилар гуруҳи ҳақидадир. 

"Оқ дубулғалар" гуруҳига жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи "қуролланмаган ва сиёсий бетараф кўнгиллилар" киради. Олинган маълумотларга кўра, Суриядаги уруш давомида кўнгиллилар 70 мингга яқин кишини қутқаришга муваффақ бўлишган ва 2,9 минг кишилик таркибидан 154 нафарини йўқотишган. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Клунининг турмуш ўртоғи, таниқли адвокат Амаль Клуни жорий йилнинг февраль ойида Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашиб, Европадаги қочқинлар муаммосини муҳокама қилган. 

Мавзуга оид