Япония баҳсли оролларда ҳарбий машқларни ўтказган Жанубий Кореяга ўз эътирозини билдирди
Япония Корея Республикасига Япон денгизидаги Такэсима (Токто) ороллари ҳудудида ҳарбий ўқув машғулотларининг бошланиши муносабати билан ўз эътирозини билдирди, зеро бу икки мамлакат ўртасидаги ҳудудий баҳс мавзуси ҳисобланади. Бу ҳақида Япония ташқи ишлар вазирлигининг хабарига асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди.
Манбада таъкидланишича, Жанубий Кореянинг номақбул ҳаракатлари Япония позициясига тўғри келмайди. Эътироз Жанубий Кореянинг Токиодаги элчихонаси орқали етказилди.
Аввалроқ Такэсима ороллари ҳудудида Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) кемалари ва ҳарбий-ҳаво кучларит (ҲҲК) самолётлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланганди. Бундай ҳарбий машғулотлар 1986 йилдан буён йилда икки марта ўтказиб келинади.
Такэсима (Токто) - Корея ярим оролидан шарқда жойлашган, умумий майдони 0,188 кв. километрга тенг бўлган кичик ороллар гуруҳи. Бу ҳудудлар 1945 йил - Корея япон мустамлакасидан озод бўлгандан бери халқаро баҳс мавзусига айланган.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
19:55 / 11.11.2024