Гамбия президенти истеъфога чиқишдан бош тортди
Гамбия президенти Яйя Жамме ўз мандати якунига етганидан сўнг истеъфога чиқишдан бош тортди, деб хабар беради Рейтер агентлиги.
"Мен қўрқоқ эмасман. Менинг ҳуқуқларимни бузиш мумкин эмас. Бу менинг позициям. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким мендан ғалабани тортиб ололмайди", - дея маълум қилган Жамме.
"Мен ўз вазифамдан кетмайман", - қўшимча қилган у.
Аввалроқ, БМТнинг Ғарбий Африка бўйича махсус вакили Муҳаммад Ибн Чамбас Гамбия президенти ҳукуматда 19 январь куни якунига етадиган мандатидан сўнг ҳам қолса "жиддий санкцияларга" дуч келиши ҳақида маълум қилганди.
Гамбиядаги президентлик сайловлари 1 декабрь куни бўлиб ўтди. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мухолиф Гамбия Бирлашган демократик партияси номзоди Адама Барроу сайловчиларнинг 45,5 фоиз овозини қўлга киритди. Мамлакатнинг амалдаги президенти Яйя Жамме эса 36,7 фоиз овоз олган.
Жамме сайлов натижаларини тан олмаслиги ҳамда бу жараёндаги жиддий қонун бузилишларидан ранжиганини маълум қилди. Гамбия президенти натижаларга Юқори суддаги сайловларда қарши чиқмоқчи. Таъкидланишича, Гамбияда ҳозирги кунда Юқори суднинг ўзи йўқ. Иттифоқ эса президентда ўз муддатининг сўнгги кунларида унинг аризасини кўриб чиқувчи янги судьяларни тайинлаш учун конституцион ҳуқуқ йўқлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:52 / 13.12.2020
«Боруссия» Люсьен Фаврни истеъфога чиқарди
09:02 / 10.01.2017
Сайловларни ютқазган Гамбия президенти бир қатор дипломатларни ишидан бўшатди
13:58 / 29.12.2016
Японияда реклама компанияси раҳбари ўз жонига қасд қилган ходими сабаб истеъфога чиқди
20:22 / 11.12.2016