«Super Mario Run» ўйини рекорд ўрнатди
Nintendo компаниясининг «Super Mario Run» ўйини юклаб олиш миқдори бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар қилмоқда Reuters.
iOS’га мўлжалланган «Super Mario Run» 15 декабрь куни 151 мамлакатда чиқарилди. Sensor Tower маълумотларига кўра, уни тўрт кун давомида 25 миллион маротаба юклаб олишган. Тахминий даромад 21 миллион доллар деб баҳоланди.
Бироқ Nintendo акциялари сотувлар бошланганидан кейин 11 фоизга арзонлашган, сабаби ўйин бир қатор салбий муносабатларга сабаб бўлди. Аксарият фойдаланувчилар 9,99 доллар миқдоридаги бир марталик тўловдан норози бўлишмоқда.
Sensor Tower’да таъкидланишича, «Mario» катта эҳтимол билан дунёдаги энг оммабоп ўйин франшизасига айланади. Бироқ уни ўйнаб кўрганларнинг атиги 8 фоизи харидни амалга оширишга қарор қилади.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди
11:30 / 06.07.2024
Дунёни ҳайратлантираётган Хитой. Янги автомобил йўли 10 та рекордни янгилади
21:10 / 20.04.2024
Дюплантис лангарчўпда сакраш бўйича жаҳон рекордини саккизинчи марта янгилади
14:23 / 08.11.2023