Жаҳон | 11:49 / 22.12.2016
60605
6 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: 2016 йилнинг энг муҳим воқеалари

31 декабрга ҳам бир неча кун қолди. Биз эса якунига етаётган йилда рўй берган энг муҳим воқеаларни фотосуратлар ёрдамида бир ерга жамлашни маъқул топдик. Улар орасида – АҚШ президентлигига сайловлар ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги референдум, қочқин ва муҳожирларнинг ҳаёти, Олимпия ўйинлари ва футбол бўйича Европа чемпионати каби ҳодисалар акс этган тасвирлар бор.

Фото Atlantic.

Робин Рой АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни кўрганидан жуда хурсандлиги билиниб турибди. Лоуэлл шаҳри, Массачусетс, 4 январь.

Фото «Газета.ру».

Москвадаги Третьяков галереясида рассом Валентин Серов ишларига бағишлаб очилган кўргазмага кириш учун навбат.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва журналистлар Бутунжаҳон мобил конгрессида Gear VR виртуал реаллик кўзойнакларида. Барселона. 22 февраль.

Актёр Леонардо Ди Каприо илк бора «Оскар» мукофотига лойиқ топилди. 28 февраль.

Фото AFP.

Норозилик намойиши иштирокчилари Бразилия президенти Дилма Русеф истеъфосини талаб қилишмоқда. Сан-Паулу. 13 март.

Фото AFP.

Қочқин ва муҳожирлар ўзлари учун ёпиб қўйилган Македонияга бориш мақсадида Грециядаги Идомени қишлоғида дарёдан ўтишмоқда. 14 март.

Фото Atlantic.

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг оиласи бортида бўлган самолёт Куба пойтахти – Ҳавана устидан учиб ўтмоқда. Бу АҚШ раҳбарининг мамлакатга сўнгги 88 йилдаги биринчи расмий ташрифидир. 20 март.

Фото AFP.

Суриялик кўнгиллилар ва қутқарувчилар Ҳалабдаги вайрон бўлган бинодан болани олиб чиқишмоқда. 28 апрель.

Фото Reuters.

Шарқий Украинадаги сайловларга қарши норозилик намойиши. 20 май.

Фото Reuters.

Ливия қирғоқларида муҳожирлар бўлган ҳамда ағдарилиб кетган кема чўкмоқда. 25 май.

Ўзбек халқи ўзининг атоқли фарзанди, жамоат ва давлат арбоби, шоир ва драматург Эркин Воҳидовдан айрилди. 2016 йил 30 май.   

Фото Reuters.

ИШИД жангариларидан озод қилинган аёл ниқобини ечмоқда. Манбиж, Сурия, 9 июнь.

Фото Reuters.

АҚШнинг Луисвилл шаҳрида боксчи Муҳаммад Али билан видолашув. АҚШ. 10 июнь.

Фото Reuters.

Лондонда гвардиячи аскар қиролича Елизаветанинг таваллуд кунига бағишланган ҳар йилги маросимда ҳушидан кетиб қолди. Қиролича эса 90 ёшга кирди. 11 июнь.

Фото Associated Press.

Далласдаги тартибсизликлар. Бу ерда 8 июлга ўтар кечаси беш нафар полициячи отиб ўлдирилди.

Фото Reuters.

Йешиа Эванс афроамерикалик Алтон Стерлинг полициячи томонидан отиб ўлдирилгандан сўнг норозилик акциясида. Батон Руж, Луизиана штати, 9 июль.

Фото AFP.

Париждаги Эйфель минораси ёнида ўрнатилган катта экранда футбол бўйича Европа чемпионатининг Португалия ва Франция ўртасидаги финал учрашуви трансляция қилинмоқда. 10 июль.

Фото AFP.

Дэвид Кэмерон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан ажралиб чиқиши ҳақидаги референдум натижалари эълон қилингач, оиласи билан Даунинг-стритдаги қароргоҳни тарк этмоқда. 13 июль.

Фото AFP.

Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўған ҳарбий тўнтаришга уриниш вақтида ҳалок бўлган кишиларнинг дафн маросимидан сўнг. 17 июль.

Фото AFP.

Кишилар Ницца соҳилида рўй берган теракт қурбонларини ёдга олиш учун йиғилишди. Бу ерда юк машинаси ҳайдовчиси 14 июль куни Бастилия эгалланган кун муносабати билан уюштирилган мушакбозликни кўриш учун йиғилган кишиларга бориб урилди. 17 июль.

Фото AFP.

АҚШ президенти Барак Обама Демократик партиядан президентликка номзод Ҳиллари Клинтон билан. Филадельфиядаги Демократик партия қурултойида. 27 июль.

Фото AFP.

Фотосуратчи Пальмирадаги Баал ибодатхонаси тасвирланган ўз суратини ИШИД жангарилари томонидан 2015 йилда бузиб ташланган вайроналар фонида ушлаб турибди.

Фото AFP.

Фавелада яшовчилар Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини кузатишмоқда. «Маракана», Рио-де-Жанейро. 5 август.

Фото AFP.

Италиянинг Аматриче шаҳри фуқаролари кучли зилзила қурбонларини вайроналар тагидан излашмоқда. 24 август.

Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия терма жамоалари Рио-2016 Олимпиада ва Паралимпиада мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб, миллий рекорд ўрнатишди. 2016 йил, август-сентябрь ойлари.

2016 йил 2 сентябрь куни мустақил Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яна бир оғир мусибатга учради. Шу куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов оламдан ўтди. У 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Фото Associated Press.

Парасноубордчи Эми Пурди Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида. «Маракана», Рио-де-Жанейро. 7 сентябрь.

Фото AFP.

Франциядаги меҳнат ислоҳотига қарши норозилик намойиши иштирокчиси светофорда ўтирибди. Нант, 15 сентябрь.

Фото AFP.

Таиланд қироли Пхумипон Адульядетнинг суратини кўтариб олган аёл монарх ўлимидан қайғуда. 14 октябрь.

Ўзбекистон Республикаси мадҳиясининг муаллифи, атоқли жамоат ва давлат арбоби, шоир Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрда АҚШнинг Хьюстон шаҳрида вафот этди. Дафн маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 

Фото Reuters.

АҚШ раҳбари Барак Обама ва мамлакатнинг сайланган президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги суҳбатдан сўнг. 10 ноябрь.

Фото AP.

Нью-Йоркдаги Трамп-тауэр биноси қаршисида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга қарши норозилик намойиши. 12 ноябрь.

Фото AP.

Куба ҳарбий хизматчилари давлатнинг собиқ етакчиси Фидель Кастронинг жасад кули солинган урна Санта-Клара кўчаларидан олиб ўтилгандан сўнг. 1 декабрь.

Фото: ЎзА

2016 йил 4 декабрь. Ўзбекистон Республикаси президентлиги учун ошкора ва демократик тамойиллар, халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилинган ҳолда президентлик сайлови бўлиб ўтди. 

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида тантанали равишда қасамёд қилиб, ўз лавозимини бажаришга киришди.

Фото AP.

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловни отиб ўлдирган Мерт Олтинтош. 19 декабрь.
 

Мавзуга оид