Спорт | 22:13 / 22.12.2016
12030
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду Фаластинда йил одами бўлди

"Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб топилди. Бу ҳақда AS хабар берди.

У "спортча ва инсонийлик фазилатлари" учун шундай мукофотга муносиб кўрилган.

Маросим ташкилотчиси Ҳолид Шуман ушбу футболчи шу йилнинг мартида бомбардимонлар остидан чиққан 5 ёшли бола билан учрашганини эслатиб ўтган.

Август ойида эса Роналду Яқин Шарқ масаласи борасида Фаластин томонида экани учун Исроил бош вазири билан учрашувдан бош тортганди. У Исроил терма жамоасига қарши ўйинда рақиб билан либос алмаштиришга ҳам рози бўлмаган.

Бундан ташқари, у "Олтин бутса"сини ким ошди савдосида сотиб, пулини (1,5 миллион доллар) фаластинлик болалар учун хайрия қилганди.

Мавзуга оид