Жамият | 10:44 / 23.12.2016
10513
2 дақиқада ўқилади

Англиялик GPS-трекер ёрдамида ажойиб суратлар чизди

Лондон яқинидаги шаҳарчалардан бирида яшовчи Оуэн Делани GPS-координаталар ёрдамида югуриб ўтилган йўлни тузиб бера оладиган Strava фитнес-трекери ёрдамида Янги йил рамзлари бўлган арча, Санта Клаус ва қорбобо суратларини чизди. Югуришни хуш кўрадиган Деланининг бу суратларини The Telegraph нашри чоп этди.

Гап шундаки, у бу суратларни югуриб ўтиб пайдо қилган. Унинг босиб ўтган йўли эса трекерда аксланган.  

Деланининг айтишича, уни GPS-трекер ёрдамида сурат чизишга боғдаги фаввора илҳомлантирди. У трекер харитасида катта кўк доғ сифатида тасвирланадиган бу фаввора Рождество буғучаси Рудольфнинг бурнига жуда мос келиши ҳақидаги фикрга келган.

Икки фарзанднинг отаси, 42 ёшли Делани Санта Клаусни ҳосил қилиш учун энг кўп масофа, яъни 11,5 км югуриб ўтишига тўғри келган. Унинг айтишича, одамлар у ҳосил қилган суратларни табассум ила қаршилашлари уни завқлантиради. Унинг фарзандлари отасининг бу қизиқишини унча тушунмасаларда, бироқ ҳамиша "рассом" оталарини табассум билан олқишлайдилар.

Аввалроқ GPS-трек билан сурат чизишга учувчилар қизиқиб қолганлари маълум қилинганди. Улар ўз парвоз йўлларини Flightradar24 сервиси орқали кузатиб боришган. Улар яратган суратлар орасида "hello" сўзи кўринишидаги сурат ҳам бўлган.

 

Мавзуга оид